Педро Пабло Кучински Перу президенти сифатида қасамёд қилди, деб ёзади «ТАСС». Маросим Конгресс биносида бўлиб ўтди.
Инаугурацияда Аргентина президенти Маурисио Макри, Чили президенти Мишель Бачелет, Эквадор президенти Рафаэль Корреа, Мексика президенти Энрике Пенья Ньето, Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос ва Парагвай президенти Орасио Картес иштирок этади.
Перуда 5 июнь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи турида мамлакатнинг собиқ бош вазири Педро Кучински сайловчиларнинг 50,12 фоиз овозини тўплаб, ғолиб бўлган эди.
Изоҳ (0)