Бугун, 28 июль куни Россия жанубида жойлашган, Европадаги энг баланд ҳисобланган Эльбрус тоғида ФВВдан ёрдам сўраган Санкт-петербурглик альпинист денгиз сатҳидан 5300 метр баландликда ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» агентлигига Кабарда-Балкария бўйича ФВВ матбуот хизмати бошлиғи Кантемир Беров хабар берди.
«Маҳаллий вақт бўйича 09:30 да қурқарувчилар Эльбрус тоғида (денгиз сатҳидан 5300 метр баландликда) ёрдам сўраган гуруҳ олдига етиб келди. 45 ёшли Санкт-петербурглик эркак жонсиз ҳолатда. Айни дамда қутқарувчилар гуруҳни эвакуация қилмоқда», – дея маълум қилди Беров.
Қайд этилишича, қутқарувчиларга альпинист ҳушини йўқотгани ҳақида хабар берилган. Альпинистнинг юраги босимга дош бера олмагани тахмин қилинмоқда.
Маълумот учун, Эльбрус тоғининг энг баланд чўққиси денгиз сатҳидан 5642 метр баландликда жойлашган.
Изоҳ (0)