Республикачилардан президентликка номзод Дональд Трамп барча муаммоларни ўзим ҳал қиламан деб ҳисобласа, демак, у АҚШни тушунмайди. Бу ҳақда собиқ давлат котиби, Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон ўз чиқишида маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Дональд Трамп Америка инқирозга юз тутган деб ҳисоблаши мумкин, бироқ у адашади. Американинг энг яхши кунлари ҳали олдинда», — деди у Майамида (Флорида штати) вице-президентлик лавозимига номзод сифатида танлаган Виржиния штати сенатори Тимоти Кейн билан биргаликдаги чиқишида.
«Трамп ‘буларнинг барчасини бир ўзим ҳал қила оламан’ деганида у нафақат адашади, балки бу хавфли хатодир. Биз муаммоларни бирга ҳал қиламиз, агар Дональд буни тушунмаса, у Американи ҳам тушунмайди», — деб таъкидлади Ҳиллари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиллари Клинтон Виржиния штати сенатори Тим Кейнни вице-президентлик лавозимига номзод сифатида танлаганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)