Эронда сигнал қабул қилувчи ускуналарнинг ноқонуний тарқалишига қарши кураш кампанияси доирасида 100 минг антенна ва сунъий йўлдош телевидениеси қабул қилгичлари йўқ қилинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Кампания Теҳронда, Эроннинг «Басиж» кўнгилли отряди раҳбари генерал Муҳаммад Ризо Нағдий иштирокида амалга оширилди.
«Ҳақиқат шундаки, сунъий телевидение каналларининг кўпчилиги жамият ахлоқ-одоби ва маданиятига путур етказади. Бу каналлар эришмоқчи бўлган нарсалар — ажрашишлар сонини ошириш, мойилликлар ва ижтимоий беқарорлик тарғиботи», — деди у.
Генералнинг таъкидлашича, миллиондан ошиқ фуқаро сунъий йўлдош телевидениеси сигналлларини қабул қилувчи ускуналарини ўз ихтиёри билан топширган.
Изоҳ (0)