Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туниснинг Касерин тоғли провинциясида (Жазоир билан чегара яқинида, мамлакат ғарбида) ўтказилган аксилтеррорчилик операцияси давомида бир нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика миллий мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари подполковник Белхасен Уэслати маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: «Forcesoperations.com»

Фото: «Forcesoperations.com»

«Ҳарбий хизматчи Касерин провинциясида террорчиларни қидириш ва йўқ қилиш бўйича махсус операция давомида Саммама тоғида пиёда аскарларга қарши қўлланадиган мина портлаши оқибатида ҳалок бўлди», — деди бошқарма вакили.

Аввалроқ Туниснинг Business News ахборот портали армия бўлинмаси Саммама тоғи ҳудудида жангарилар гуруҳи борлиги ҳақида маълумот олгандан сўнг, 21 июль кечаси ҳудудни артиллерия қуролларидан ўққа тутганлигини маълум қилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди  
Дунё
Хитойда қайта авж олиши кутилаётган ковид, 3 марта сайланган Эрдўғон, бир ойдан бери намойиш ўтказаётган ҳинд спортчилари — 29 май суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди