Туркияда ҳарбий тўнтаришга уринишда иштирок этган генераллардан бири ўлдирилди. Бу ҳақда Туркия бош вазири Бинали Йилдирим баёнотига таяниб, Anadolu маълум қилди, дея хабар бермоқда «РБК».
Аввалроқ Туркия ҳукумати раҳбари мамлакат ҳукумати 130 нафар исёнчи аскарни ҳибсга олганлигини маълум қилган эди. Шунингдек, Анқарадаги тартибсизликлар вақтида 42 киши, жумладан, 17 нафар полиция ходими ҳалок бўлганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди.
Reuters’нинг маълум қилишича, Йилдирим ўзининг оммавий чиқиши давомида тўнтаришга уриниш иштирокчилари томонидан фойдаланилган ҳарбий самолётларни йўқ қилишга буйруқ берганлигини баён қилган.
Мамлакатда ғалаёнлар бошланиши билан ҳарбий самолётлар разведка бошқармаси, Бош штаб ва мамлакатнинг бош давлат телеканали биносини ўққа тутди. Шундан сўнг, Туркия Ҳарбий-ҳаво кучларининг F-16 қирувчи самолёти Анқара осмонида турк ҳарбийлари вертолётини уриб туширди.
Эслатиб ўтамиз, 16 июлга ўтар кечаси Туркияда тўнтаришга уриниш юз берди.
Изоҳ (0)