Туркия пойтахти Анқарада исёнчи ҳарбийлар парламент ва бош штаб бинолари яқинида тинч аҳолига қарат ўт очди. Бу ҳақда, Anadolu агентлигига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
CNN Turk телеканалининг билдиришича, парламент яқинида вертолёт ўқ узишда давом этмоқда, портлаш овозлари эшитилмоқда. Туркия бош вазири Биноли Йилдирим вертолётларни йўқ қилиш учун қирувчиларни кўтаришга буйруқ берганидан сўнг иккита вертолёт уриб туширилди.
Изоҳ (0)