Тунис армиясининг икки нафар ҳарбий хизматчиси ҳарбий вертолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тунис Республикаси Мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳодиса мамлакат пойтахтидан 270 километр жануби-шарқда, Сфакс провинциясида содир бўлди.
Қайд этилшича, ўқув парвозини амалга ошираётган вертолёт Сфакс-Тина аэродроми яқинида қулади. Ҳалокатнинг сабаблари ҳозирча номаълум. Воқеа сабабларини аниқлаш учун махсус комиссия тузилди.
Изоҳ (0)