Ўзбекистонлик футболчи, Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов жамоа ишқибозлари Иван Кафанов ва Инга Никифороваларнинг тўйида меҳмон бўлди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Виталий тўйга ташриф буюришдан олдин жиддий тайёргарлик кўрди: либосини синчиклаб танлади, никоҳдан ўтаётганлар учун табрик ёзди ва чиройли гулдаста сотиб олди.
Шунингдек, бугун, 14 июль куни Денисов умумий гуруҳда машқ қила бошлагани маълум бўлди.
Изоҳ (0)