12 июль, сешанба куни Россия ҳаво-космик кучларига тегишли олтита олис масофали Ту-22М3 бомбардимончиларини Суриядаги ИШИД марраларига зарба берди. Бомбардимончилар Россиядан йўлга чиққан эди, деб маълум қилади «Ведомости» мамлакат мудофаа вазирлиги баёнотига асосланиб.
Зарбалар Пальмирадан шарқроқда, шунингдек, ас-Сухнада ва Аракда амалга оширилди, дейилади хабарномада. Миссияни бажарган Ту-22М3 самолётлари базага қайтиб келди.
Ҳар бир Ту-22М3 12 тонна ҳарбий оғирлик кўтаришга қодир; бомбардимончининг жанговар радиуси — 2400 километр.
Изоҳ (0)