Евро—2016 даги муваффақиятсиз иштирокдан кейин Россия терма жамоаси бош мураббийи Леонид Слуцкий «Sports.ru» бош муҳаррири Юрий Дуднинг саволларига жавоб қайтарди.
Журналист мутахассиснинг 20 июндан 21 июнга ўтар кечасини қандай ўтказганига қизиқиб кўрганида Слуцкий шундай жавоб қайтарди: «Ўша кеча хонамга бир нечта футболчилар келди ва биз узоқ суҳбатлашдик».
Шундан сўнг Юрий Дуд хонага кирган футболчилар фақатгина «ЦСКА» аъзолари ёки йўқлиги борасида савол берди: — «Бошқалар ҳам бор эди. Уларнинг барчаси ўз даражаси паст эканлигини тан олди. Биз ҳаммамиз жўр бўлиб, ҳаммамиз аҳлатмиз дея олдик. Ҳақиқатни тан олиш керак», — деди Леонид Слуцкий.
Россия терма жамоаси Евро—2016 «C» гуруҳини 1 очко билан сўнгги ўринда якунлади ва ўтказилган 3 та ўйинда 6 та гол ўтказиб юборди.
Изоҳ (0)