Тошкент метрополитени Ҳайит муносабати билан 6 июль, чоршанба куни ишни 3:30 дан бошлайди. Бу ҳақда метрополитен бекатларида овозли эълон орқали шаҳар аҳолисига маълум қилинмоқда.
«Ҳамид Олимжон» бекати хизматчиларининг «Дарё» нашрига маълум қилишича, ҳар бир вагон оралиғида интервал 10 дақиқани ташкил этади.
Ҳайит айёми билан иш вақти эрта бошланишига қарамай, метрополитеннинг иш режими ўзгармайди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги масжидларда Ҳайит намози 2016 йил 6 июль, чоршанба куни тонг соат 05:15 да ўқилади.
Изоҳ (0)