Ҳиндистон шимолидаги Уттаракханд ва Аруначал-Прадеш штатларида кучли жала натижасида юзага келган бир нечта кўчки оқибатида 50 киши қурбон бўлди, яна 17 киши бедарак йўқолган деб қайд этилмоқда. Бу ҳақда Ҳиндистон табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш миллий бошқармаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Табиий офатдан Уттаракхандга кўпроқ зарар етди, у ерда охирги уч кун давомида қурбон бўлганлар сони 41 кишига етди, яна 17 киши бедарак йўқолган деб қайд этилмоқда. Шу пайтга қадар қутқарувчилар тош ва лой остида қолган 60 дан ортиқ уйда кўмилиб қолган одамларни топишга муваффақ бўлмади.
Қўшни Аруначал-Прадешда 30 дан ортиқ одам кўчкилар остида қолди, улардан ўн нафарини қутқаришнинг иложи бўлмади. Давом этаётган кучли ёмғирлар қутқарув ишларини қийинлаштирмоқда.
Изоҳ (0)