Енгил ва ўрта вазнда бир неча бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритган машҳур боксчи Флойд Мейвезер билан ҳамкорлик қилаётган ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Санжар Раҳмонов жангларга қайси мусиқа садоси остида чиқиб келишини ҳал қилди.
«Оламспорт»нинг хабар беришича, Санжар Раҳмонов Шоҳрух рэпер томонидан ижро этилган махсус тарона остида рингга кўтарилади.«Шу вақтга қадар турли хил мусиқалар остида жангга чиқиб келаётгандим. Ҳозир эса Шоҳрух рэпер томонидан махсус қўшиқ ишланмоқда», — деб интервью берган Санжар Раҳмонов.
Боксчининг сўзларига кўра, қўшиқда Ўзбекистон ва унинг спортчилари ғурур билан тилга олинади.
Изоҳ (0)