«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг 28 июнга мўлжалланган «Истанбул — Тошкент» (HY-274) рейси 29 июнь куни амалга оширилади. Бу ҳақда, авиакомпания матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Рейс Истанбулнинг Отатурк номли аэропортида теракт юз бергани ва шу сабабли Туркия раҳбарияти ҳаво бандаргоҳини вақтинча ёпиш ҳақидаги қарори сабаб кечиктирилган.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» маълумотига кўра, HY-274 рейси самолёти маҳаллий вақт билан 20:00 да Истанбулдан учади, йўловчиларни рўйхатга олиш жараёни 17:00 дан бошланади.
Қайд этиш жоиз, чоршанба куни Тошкентдан Истанбулга «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг HY-271 рейси бироз кечикиб учди.
Сешанба куни худди шу сабаб билан Turkish Airlines’нинг Истанбулдан Тошкентга парвоз қилиши керак бўлган THY-386 рейси кечиктирилган, барча йўловчилар аэропортдан эвакуация қилинган эди.
Изоҳ (0)