Ўзбекистонда 29 июнь, сешанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 29 июнь, сешанба куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +20...+25 даража, Тошкент шаҳрида +35...+37 даража, Фарғона водийси вилоятларида +33...+38 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса сешанба куни ҳаво ҳарорати +35...+40 даражагача кўтарилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)