Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Розияхон исмли қизчанинг «Жон Ўзбекистон» қўшиғини жонли ижрода куйлаётгани тасвирланган видеолавҳа тарқалди, деб хабар бермоқда UZ24.
Маълумотларга кўра, видео Марғилон шаҳрида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» шиори остида ўтказилган тадбирдан ёзиб олинган. Унда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, хонандалар Адҳам Солиев, Малика Эгамбердиева, Сайёраи Жаҳон ва бошқа санъаткорлар иштирок этган.
Тадбирда ёш қизча меҳмон санъаткорлар қаршисида Озодбек Назарбековнинг «Жон Ўзбекистон» қўшиғини жонли мусиқа остида жонли ижрода куйлаган. Озодбек Назарбеков эса Розияхонга жўр бўлиб, унинг иқтидорини олқишлаган.
https://www.youtube.com/watch?time_continue=3&v=7ZYl4IIPX5M
Изоҳ (0)