Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 22 июнь куни мамлакатнинг Ўзбекистондаги янги элчисини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ушбу ҳужжат билан Данияр Сидиқов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди.
Сидиқов шу пайтга қадар Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги статс-котиби лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)