Instagram фотосурат алмашиш сервисининг фойдаланувчилари сони 500 миллиондан ошди. Бу ҳақда, компаниянинг расмий блогига таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
«Ҳамжамиятимизда 500 миллиондан ортиқ ‘иnstagramмер’ борлигини, шулардан 300 миллиони Instagram’дан ҳар куни фойдаланишини эълон қилишдан мамнунмиз. Биз глобаллашишда давом этмоқдамиз — фойдаланувчиларимизнинг 80 фоизи АҚШдан ташқарида истиқомат қилади» — дейилади расмий хабарномада.
2015 йилнинг сентябрида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони 400 миллиондан ошган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)