Американинг Blue Origin компанияси Техас штатида New Shepard суборбитал космик кемасини мураккаблаштирилган парвоз синовларидан ўтказди, деб ёзади «ТАСС» компания расмий вакилларига таяниб.
Қурилма экипажсиз ҳолатда BЕ-3 двигатели ёрдамида тахминан 100 км баландликка кўтарилди. Шундан сўнг ундан капсула ажралиб чиқди, у иккита парашют билан ерга тушди. Бир поғонали New Shepard ракетаси ҳам тормоз двигателини ёқиб, вертикал ҳолатда қўнди.
Эслатиб ўтамиз, New Shepard 2015 йилнинг 23 ноябрида илк бор парвоз қилиб, Ер устидан 100,5 км баландликка кўтарилган ва вертикал қўнишни амалга оширган тарихдаги биринчи ракета бўлганди.
Иккинчи марта эса синов Техасдаги полигонда 2016 йил 22 январда амалга оширилган. Ўшанда New Shepard ракетаси ва космик кема 101,7 км юқорига учганди.
New Shepard’ни учинчи марта 2 апрелда учиришди. Кема ер сатҳидан 103 километр баландликкача кўтарилди, сўнгра чўлга енгилгина қўнди.
Изоҳ (0)