Американинг Флорида штатида тимсоҳ икки ёшли болани сувга тортиб кетди. Бу ҳақда полиция маълумотига таяниб, ABC телеканали маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Ҳодиса 14 июнь, сешанба куни кечқурун Орландо шаҳрида Disney World истироҳат боғи ҳудудида жойлашган Disney’s Grand Floridian Resort & Spa курорт меҳмонхонаси яқинида юз берган.
Қутқарувчилар болани қидириш билан шуғулланмоқда.
Изоҳ (0)