13 июнь, душанба куни Япониянинг Окинава архипелаги шарқида, Тинч океанида 5,2 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мамлакат метеорология хизматига кўра, силкиниш оролларнинг ўзига сезиларли таъсир кўрсатмаган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлгани қайд этилди. Цунами хавфи эълон қилинмади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Япония жануби-ғарбидаги зилзила туфайли тезюрар поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилгани билдирилганди.
Изоҳ (0)