Футбол бўйича Хорватия терма жамоаси сардори Дарио Срнанинг отаси Узеир Срна Туркияга қарши Европа чемпионати учрашуви вақтида оламдан ўтди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
101 Great Goals нашрининг маълум қилишича, Дарионинг отаси оғир хасталикка чалинган эди. «D» гуруҳи 1-турида Хорватиянинг 1:0 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг жамоа сардори отасининг вафот этгани ҳақида хабар топди ва дафн маросимини ўтказиш учун терма жамоа қароргоҳини дарҳол тарк этди.
Срнанинг Чехия термасига қарши 2-тур учрашувида майдонга тушиш-тушмаслиги ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)