Орландода (Флорида штати, АҚШ) номаълум шахс томонидан қўлга олинган Pulse клуби яқинида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда, маҳаллий матбуотга асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Полиция бу бошқарилувчи портлаш бўлганлигини тасдиқлади.
Илгарироқ номаълум шахс клубда ўт очиб, ташрифчиларни гаровга олгани маълум бўлган эди. Полиция жиноятчи билан музокаралар олиб боришга тайёргарлик кўраётган эди. Воқеа жойига портлаш техникаси бўйича мутахассислар ва ўнлаб тез ёрдам машиналари етиб келди. ОАВ яраланганлар сони 20 кишидан ошишини хабар қилмоқда. Воқеа гувоҳлари ижтимоий тармоқлар орқали отишмада қурбон бўлганлар ҳам борлигини эътироф этмоқда.
Изоҳ (0)