10 июнь куни футбол бўйича Европа Чемпионати старт олди. Унинг очилиш учрашувида мезбон Франция терма жамоаси Руминияга қарши саф тортди ва 89-дақиқадаги гол эвазига рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Беллашувда ҳисоб 57-дақиқага келиб «Арсенал» ҳужумчиси Оливье Жиру томонидан очилди. Дмитри Пайет томонидан узатиб берилган тўпни ҳужумчи боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Шу тариқа Оливье Жиру Евро—2016 нинг биринчи голи муаллифи бўлиб қайдномага ёзилди.Киритилган голдан 6 дақиқа ўтиб венгриялик бош ҳакам Франция терма жамоаси дарвозаси томон пенальти белгилади. Жарима майдончаси ичида Патрис Эвра рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузганди.
Багдан Станку 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобнинг 1:1 бўлишини таъминлади.
Учрашувнинг асосий вақти якунига бир дақиқа қолганида Англия Премьер-лигасида тўп сурадиган бошқа бир франциялик футболчи — Дмитри Пайет жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди — 2:1.
«А» гуруҳи 1-турининг иккинчи учрашуви 11 июнь куни Тошкент вақти билан 18:00 да старт олди ва унда Албания — Швейцария термалари ўзаро ҳисоб-китоб қилади. 10 июнь ҳолатига кўра Франция терма жамоаси 3 очко билан гуруҳда етакчи бўлиб турибди.
[wpse_match id="351124" show_title=1]
Изоҳ (0)