Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Самарқандтрансмаркази»да автобус ҳайдовчилари ва кондукторлар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди, деб ёзади «Самаркандский вестник». Ташкилот раҳбари И. Ҳамроев бошчилигидаги мажлис якунида қатор қарорлар қабул қилинди.

Фото: «12news.uz»

Фото: «12news.uz»

Чунончи, энди ҳар куни рейсга чиқишдан олдин ҳайдовчи ва назоратчиларнинг ташқи кўриниши текширилади. Ҳар бир ҳайдовчидан йўловчиларга хушмуомала муносабатда бўлиш, салонда чекмаслик, жадвалга қараб ҳаракатланиш, йўловчиларни қатъий белгиланган жойлар — бекатларда тушириб-чиқариш ҳақида тилхат олинади.

Алоҳида эътибор кондукторларнинг ёшига ҳам қаратилди. Ўзбекистон қонунчилигида вояга етмаган шахсларни ишга қабул қилиш тақиқланиши туфайли, вояга етмаган кондукторларни 18—35 ёшдаги шахслар билан алмаштиришга қарор қилинди. Шунингдек, йўловчилар билан ўзаро ҳисоб-китобни амалга ошириш учун, кондукторларни 100 сўмлик купюралар билан таъминлаш юклатилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўлдириб кетилди
Маданият
Бир-бирига мутлақо қарама-қарши ролларни ўйнаб, томошабинларни ишонтира олган актёр ва актрисалар (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди: сўнгги суткада 141 кишида касаллик қайд этилди