Аргентина, Чили, Уругвай ва Колумбия ташқи ишлар вазирлари 31 май, сешанба куни Венесуэладаги вазиятдан ташвишда эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Шунингдек, улар республикада президент Николас Мадуронинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш масаласида референдум ўтказишни қўллаб-қувватлади.
«Венесуэлада демократия ва инсон ҳуқуқларига риоя этиш, шунингдек, унинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий келажаги ташвишга солаётган бир пайтда биз мулоқот ва ҳамжиҳатликни ўрнатиш бўйича ҳаракатларни, шунингдек, ваколатларни муддатидан олдин тўхтатиш масаласи бўйича референдум ўтказиш каби конституциявий жараёнларни қўллаб-қувватлашимизни билдирамиз», — дейилади ТИВ раҳбарларининг қўшма баёнотида.
Улар, шунингдек, референдумни ўтказишда ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)