Гана пойтахти Аккрадан 753 километр шимолда жойлашган Тамале шаҳри ҳудудида номаълум шахсларнинг қуролли ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна 16 киши жароҳат олди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Ҳодисанинг юзага келиш сабаблари ҳозирча номаълум. Маҳаллий аҳолининг тахминича, ҳужум кафарба ва калампор қабилаларининг сардорлари ўртасидаги можаро билан боғлиқ бўлиши мумкин. Полициянинг маълум қилишича, жиноят бўйича суриштирув бошланган.
Изоҳ (0)