Англиянинг «Арсенал» футбол клуби ҳамда Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Умра зиёратини амалга ошириш учун Маккага ташриф буюрди. 27 ёшли футболчи зиёрат вақтида тушган суратини Facebook’даги саҳифасига жойлаштирди.
2015/16 йилги мавсум якунларига кўра, Месут Ўзил Англия чемпионатида энг кўп голли узатма берган футболчи бўлди. Англия чемпионатининг 35 ўйинида майдонга тушган германиялик футболчи 19 та голли узатмасига 6 та гол ҳам қўшиб қўйди.
«Арсенал» клуби расмий сайтида маълум қилинишича, Месут Ўзил жамоа мухлислари талқинига кўра «Арсенал»нинг 2015/16 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Изоҳ (0)