АҚШ президенти Барак Обама имзолаган янги қонун лойиҳасига мувофиқ, федерал қонунчиликдан «негр» (negro) ва «Шарқ одами» (oriental) сингари тушунчалар чиқариб ташланади. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.
Қонун лойиҳасини Нью-Йорк штати вакили бўлган демократ конгрессмен Грейс Менг муҳокамага киритди. Ҳужжатдан кўзланган мақсад озчиликларни кўрсатувчи терминологияни янгилашдир. Унга мувофиқ, 1970-йилларда жамоат соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонунда учрайдиган юқоридаги каби атамалар ўзгартирилади.
«‘Шарқ одами’ атамасига федерал қонунчиликда ўрин йўқ, охир-оқибат, бу ҳақоратли ва эскирган тушунча йўқ бўлиши лозим», — деди конгрессмен қонун лойиҳаси имзоланганидан сўнг. У президентнинг ишини олқишлашини ва бунинг учун чексиз миннатдорлик туйишини қўшимча қилиб ўтди.
Грейс Менг АҚШ Конгрессида Нью-Йорк вакили бўлган, Осиёдан келиб чиққан биринчи аёлдир.
Изоҳ (0)