EgyptAir авиакомпаниясига қарашли йўловчи самолёти радарлардан ғойиб бўлди. Бу ҳақда, Sky News Arabia телеканали маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Телеканалнинг Қоҳирадаги мухбири манбаларга таяниб маълум қилишича, Париждан парвоз қилган рейс охирги марта Грециянинг Афина шаҳри устида қайд этилган.
Boeing самолёти бортида 58 киши бор. Маълумот ҳозирча расман тасдиқланмади.
Изоҳ (0)