«Барселона» ҳужумчиси Неймар каталонияликлар раҳбарияти билан шартномасини узайтириш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашрига таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
Манбанинг хабар беришича, бразилиялик футболчининг янги келишуви 2022 йилга қадар мўлжалланган бўлади. Томонлар ўртасидаги музокаралар жараёнининг сўнгги босқичи бўлиб ўтмоқда. «Барселона» раҳбарияти Неймар билан шартномани 22 май куни «Севилья»га қарши кечадиган Испания Кубоги финалидан сўнг имзолашга умид қилмоқда.
Аввалроқ Неймарнинг шартномаси узайтирилгач, унинг трансфер товони қиймати 220 миллион евро қилиб белгиланиши маълум қилинганди. Шунингдек, унинг маоши ҳам ошади, бироқ жамоадоши Лионель Мессиникидан кўпроқ бўлади.
Қайд этиш жоиз, Неймарнинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2018 йилгача мўлжалланган.
Изоҳ (0)