Сўнгги бир ҳафтадан бери Тошкент ўзининг ўзгарувчан об-ҳавоси билан, ким билсин, камида Лондон билан баҳслашмоқда — бир ёмғир ёғиб, кўчаларни сувга тўлдиради, бир қуёш чарақлайди, яна қараб турсанг чақмоқлар осмонни ёритади.
Албатта, нурларини аямай сочиб турган офтобга ҳеч нарса етмайди, лекин йилнинг шу фаслида такрорланмас даражада гўзал ва ҳайратланарли кўринишга кирадиган илҳомбахш булутларни ҳам томоша қилиб қолиш керак. Томошани эса Facebook’даги «Молодая фотография Узбекистана» гуруҳи аъзолари уюштиради.
Маълумот учун, 16 май куни ҳам, 17 май куни ҳам бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик ва момақалдироқ кузатилади.
Изоҳ (0)