Наталья Касперскаянинг InfoWatch компанияси ташкилотни маълумотлар чиқиб кетишидан ҳимоя қилиш бўйича ечим ишлаб чиқди, у компанияларга ходимлар офисда пайтида уларнинг мобил телефон орқали суҳбатларини тинглаш имкониятини беради. Бу ҳақда Россиядаги IT-компаниялар ва федерал уяли оператор ходимига таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.
Zecurion бош директори Алексей Раевский маълум қилишича, мажмуа уяли алоқа сигналини кучайтириш учун буюртмачининг ҳудудига ўрнатилиб, мобил оператор тармоғига уланадиган ускунага ўхшаб кетади. Шу билан бирга, қурилма орқали ўтадиган овоз трафиги тутиб олинади, нутқни тушуниб олиш тизими ёрдамида матнга ўгирилади, сўнг махфий маълумот узатилиши нуқтаи назаридан калит сўзлар бўйича таҳлил қилинади.
Касперская ушбу тизимнинг прототипи ишлаб чиқилганини тасдиқлади. Унинг аниқлик киритишича, буюртмачиларга қурилмани фақат корпоратив SIM-карталарни танлаб-танлаб назорат қилиш режимида ишлатиш тавсия этилади.
Шу билан бирга, Раевский InfoWatch ечими Россия Конституциясининг шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва телефон суҳбатлари махфийлигини кафолатловчи моддасига зид эканлигини таъкидлади. Касперская эса бу ишланма телефон суҳбатлари махфийлигини бузмаслигини даъво қилмоқда.
Изоҳ (0)