3 май, сешанба куни Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Хитой тижорат вазири Гао Хучэн бошчилигидаги делегация билан музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув давомида олий даражадаги тадбирлар давомида эришилган келишувларнинг бажарилиши кўриб чиқилди. Икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестиция ва молиявий-техник ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.
Изоҳ (0)