Финляндия президенти Саули Ниинисте мамлакатнинг НАТОга киришини қўллаб-қувватламади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Халқаро экспертлар гуруҳи томонидан мамлакатнинг альянсга кириши оқибатлари ҳақида 29 апрель, жума куни эълон қилинган ҳисоботни шарҳлай туриб, президент Россия НАТОни таҳдид сифатида кўришини маълум қилди.
«Улар таҳдид ўзларнинг чегарасига яқинлашишини истамайди», — деб таъкидлади президент.
У мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлишини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди.
«Амалдаги сиёсатни ўзгартириш учун ҳеч қандай зарурат йўқ деб ҳисоблайман», — деди Ниинисте. Давлат раҳбари бу масалани ҳал қилиш учун халқнинг фикрини сўраш, яъни референдум ўтказиш лозимлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)