Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурияда 600 га яқин кишини бирлаштирувчи олти жангари гуруҳ мамлакатдаги ярашув ва ўт очишни тўхтатиш режимига қўшилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Жангарилар гуруҳлари Дамашқ вилоятидаги Рухейба шаҳри ҳудудини назорат қилган.

Россиянинг урушаётган томонларни яраштириш маркази воситачилигида тузилган келишувни қуролли тузилмаларнинг ваколатли вакили Рухейба масжиди имоми, ярашув бўйича маҳаллий комиссия раиси шайх Ҳолид Ал-Кежи Бужит, Дамашқ вилояти губернатори ўринбосари Аҳмад Адас, шунингдек, Сурия ярашув вазирлиги вакили Яссер Саъда Аллаҳ имзолади.

Келишувни имзолаш маросимида гуманитар акция ҳам ташкил этилди. Россиялик ҳарбийлар маҳаллий аҳолига 3,5 тоннага яқин маҳсулот етказиб берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Киевдаги бомбапаноҳларнинг 44 фоизи ёпиқ ёки яроқсиз экани маълум қилинди
Маҳаллий
Фарғонадаги тергов ҳибсхонасида маҳбусга тан жароҳати етказилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Маҳаллий
Тошкентда пул эвазига ҳаж визаси ва квота олиб бермоқчи бўлганлар ушланди