Тошкентликлар яқинда барча йўналишлардаги қатнови бутунлай тўхтатиладиган трамвай билан хайрлашмоқда. Шу кунларда ижтимоий тармоқларда турли шаклларда трамвайни ёдга олиш, жамоат транспортининг ушбу кўриниши билан видолашиш одат бўлмоқда.
Facebook фойдаланувчиларидан бири охирги қатновларидан бирини амалга ошираётган 9-трамвай вагонини ичкаридан ва ташқаридан турли ракурслардан суратга олиб, ўз саҳифасига жойлаштирди.
«Тошкент трамвайи билан хайрлашиш», — деб изоҳ берди у фотосуратларга.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги 9- ва 13-трамвай йўналишларининг иши 22 апрелдан бутунлай тўхтатилди. 17- ва 8-трамвайлар иши тахминан 1 июнга қадар давом этади.
Изоҳ (0)