Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Япониялик мутахассислар Кюсю оролида бир ҳафта аввал содир бўлган кучли зилзиладан сўнг, 750 дан ортиқ такрорий ер силкинишини қайд этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Киодо» агентлигининг маълум қилишича, такрорий зилзилалардан иккитаси етти баллик япон шкаласи бўйича 7 балл, бештаси 6 балл, ўнтаси 5 балл ва 74 таси 4 баллни ташкил этган.

Ҳозирги пайтга келиб ер силкиниши оқибатида 48 кишининг ҳалок бўлганлиги маълум қилинган. Яна 11 киши Кумамото префектурасидаги эвакуация ҳудудида такрорий зилзилалар давомида қурбон бўлган. Икки мингдан ортиқ одам жабрланган, уч киши бедарак йўқолган деб қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, зилзила юз берган Кюсю ороли ҳудудида эвакуация қилинганлар сони 117 минг кишига етганлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Бош вазир ва Тошкент шаҳар ҳокими биноларнинг 1-қаватидаги кафе ва дўконларни бузиш бўйича кўрсатма бергани рад этилди
Дунё
Халқаро бедарак йўқолганлар ҳафталиги, 20 минг долларлик эчки, қайта авж олаётган денге эпидемияси — 31 май суратлари
Маҳаллий
Қорақалпоғистоннинг Мўйноғидаги “Кемалар қабристони” — суратларда