Эквадордаги ҳалокатли зилзила қурбонлари сони 413 кишига етди. Бу ҳақда, мамлакат Хавфсизлик вазирлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«Расмий манбаларнинг маълумотларига қараганда, ҳозирги пайтда гап 413 нафар қурбон ҳақида бормоқда», — дейилади бошқарма баёнотида.
Аввалроқ мазкур ер силкиниши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 350 кишига етганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Бундан ташқари, вазирликнинг маълум қилишича, 230 дан ортиқ одам бедарак йўқолганлиги қайд этилган. Ҳозирги пайтда вайроналарда қидирув ишлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)