Эквадорда зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 272 кишига етди. Бу ҳақда, мамлакат президенти Рафаэль Корреанинг баёнотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
«Бу рақамлар шубҳасиз ортади, афтидан сезиларли даражада», — деди Корреа.
Аввалроқ 7,8 магнитудали ер силкиниши оқибатида 233 кишининг ҳалок бўлганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Эквадор президенти мамлакатнинг зилзиладан энг кўп жабрланган Манта шаҳрига етиб келди. У ердаги вайроналарда ҳозир қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)