«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике жамоасининг «Атлетико»га қарши ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйинидаги мағлубиятига жавобгарликни ўз бўйнига олди. Каталонияликлар 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«‘Барселона’нинг мағлубиятига 99,9 фоиз, йўқ, 100 фоиз мен айбдорман. Шу сабабли ҳам мен мураббийман. Кўриниб турибдики, ҳозир энг яхши ҳолатда эмасмиз. Самарадорлик билан ҳам ажралиб турмаяпмиз. Лекин қаддимизни ростлаб, олдинга юришда давом этишимиз керак», – деди Луис Энрике.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Атлетико» клублари ўртасидаги ЕЧЛ чорак финал дастлабки ўйинида каталонияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучган эди. Икки ўйин натижасига кўра эса, «Атлетико» ЕЧЛ ярим финали йўлланмасини қўлга киритди.
Изоҳ (0)