Кўпгина фильмлардаги роллари ва қўшиқлари билан томошабинларга таниш бўлган актёр Санжар Усмонов 8 апрель куни бирданига уч ўғилли бўлди. Бу ҳақда актёрнинг яқин дўстларидан бири Шароф Муқимов «Qalampir.uz» нашрига хабар берди.
«Дўстим Санжар бирданига уч ўғилли бўлди, ҳозир бу паҳлавонларга қандай исм қўйсам экан, деб бош қотиряпти. Ўзбек шоу-бизнесида ҳали бундай ҳолат кузатилмаган эди. Санжарнинг тўйида куёв жўра бўлгандим. Демак ўз вазифамни аъло даражада уддалаган эканман», — деди Шароф Муқимов.
Санжар Усмонов 1985 йилда таваллуд топган. Актёр 2010 йилда оила қурган. 2011 йилда қизи Самина дунёга келган. 2007 йил Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган Санжар Усмонов илк бор кинодаги фаолиятини режиссёр Бурҳон Шароповнинг «Севги – бу ҳаёт» фильмидан бошлаган.
Изоҳ (0)