Афғонистон пойтахтида 11 апрель, душанба куни юз берган портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Khaama Press агентлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Ясама портловчи қурилма Кобулнинг шарқий қисмидаги Баграми туманида ҳукумат мансабдорларига қарашли автомобиль яқинида ишга тушган. Агентликнинг таъкидлашича, портлаш таълим вазирлигида хизмат қилувчиларга қаратилган бўлган.
Портлаш учун жавобгарликни Афғонистондаги гуруҳлардан ҳеч бири зиммасига олмаган.
Изоҳ (0)