Футбол бўйича Испания Ла Лигасида 32-турнинг 10 апрель санасига белгиланган ўйинлари старт олди.
Европа Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Вигонинг «Сельта» клуби аутсайдер «Спортинг» меҳмони бўлиб, Нолитонинг ягона голи эвазига зафар қучди ва очколари сонини 52 тага етказиб олди. 4-ўринда бораётган «Вильярреал» ҳисобида 57 очко мавжуд.
«Сельта»ни таъқиб қилиб келаётган «Севилья» ва «Атлетик» клублари 32-турда зафар қучса ҳам, очколар борасида Виго клубига ета олмайди.
Мазкур турда, шунингдек, «Бетис» ҳам минимал ҳисобда зафар қучди. Назарий жиҳатдан олиб қараганда «Бетис» Ла Лигада жон сақлаб қолиш миссиясини тўлиқ ҳал этмаган. 37 очко билан 12-ўринда бораётган жамоа хавфли зонадан узоқ бўлишига қарамай, хотиржамликка берила олмайди.
Испания Ла Лигаси 32-тур беллашувлари 10 апрель, якшанба
«Бетис» — «Леванте» 1:0
Гол: Рубен Кастро, 81 (1:0).«Спортинг» — «Сельта» 0:1
Гол: Нолито, 64 (0:1).«Валенсия» — «Севилья»«Вильярреал» — «Хетафе»«Атлетик» — «Райо Вальекано»
11 апрель, душанба«Депортиво» — «Лас-Пальмас»
Ла Лига, 32-тур. «Реал» йирик ғалабаси эвазига турнир жадвалида «Атлетико»дан ўзиб кетиб, 2-ўринга кўтарилиб олди
Ла Лига, 32-тур. «Атлетико» сафарда зафар қучиб, ҳамшаҳри «Реал»дан 2-ўринни 2 соат ичида тортиб олди
Ла Лига, 32-тур. Мадрид клублари зафар қучган кунда, «Барселона» сафарда «Реал Соседад»га имкониятни бой берди
Изоҳ (0)