Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ҳудудида 117 та ёнғин қайд этилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Хабар беришларича, турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 4 нафар фуқаро тан жароҳатлари олган.
«Ушбу ёнғинларда 356 миллион сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 561 миллион сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)