«Автостат» агентлиги Россияда оммалашган хориж автомобиллари рейтингини тақдим этди. Бу ҳақда «Anons.uz» хабар бермоқда.
Россиядаги энг оммалашган хориж машинаси Toyota Corolla эканлиги маълум бўлди, уларнинг 685,2 мингта эканлиги ҳисоб-китоб қилинган. Иккинчи ўринни Ford Focus эгаллади (670,8 минг). Renault Logan 576,5 минг дона машина билан учинчи ўринда қайд этилган.
Daewoo Nexia мазкур рейтингда 7-ўринни эгаллади. Россияда 417,3 мингта атрофида ушбу моделдаги автомобиллар ҳаракатланмоқда.
Изоҳ (0)