Вьетнам тарихида биринчи марта мамлакат Миллий мажлиси (парламент) раислигига аёл киши сайланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Парламент раислигига депутатларнинг 95,5 фоиз овози билан Вьетнам Коммунистик партияси (VKП) Марказий қўмитаси сиёсий бюросининг аъзоси Нгуен Тхи Ким Нган сайланди.
Шу йили 61 ёшга кирган Нгуен Тхи Ким Нган охирги беш йил давомида Миллий мажлис раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб келган. Аввалроқ у Вьетнам Молия вазирлиги тизимида фаолият юритган.
Изоҳ (0)