Анқарада 13 март, якшанба куни портлатиб юборилган автомобиль 10 январь куни олиб қочилганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Haberturk телеканалининг маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Маълум қилинишича, BMW маркасидаги машина 10 январь куни Шонлиурфа вилоятидаги кекса аёлдан олиб қочиб кетилган. Ўша куннинг ўзида у Диёрбакирга келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, 13 март куни Анқарада юз берган теракт оқибатида 37 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)