Анқарадаги теракт икки худкуш — бир эркак ва бир аёл томонидан содир этилган бўлиб, уларнинг шахси аниқланган. Бу ҳақда Hürriyet газетасига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Аёл Баликесир шаҳри университетида таълим олгани ва террорчи гуруҳ таркибига 2013 йили қўшилгани айтилмоқда. Ҳозирча унинг исми-шарифи бош ҳарфлари ошкор этилди — С. Ч. Д.
Эркак террорчи ҳақида маълумот келтирилмади.
Эслатиб ўтамиз, Анқаранинг Казилай туманида юз берган портлаш оқибатида 37 киши ҳалок бўлди, 125 киши жабрланди. Теракт шаҳарнинг бир нечта банк, метро станцияси, автобус бекати ва хиёбон жойлашган қисмида юз берган. Дастлабки маълумотларга қараганда, портловчи моддалар жойланган автомобиль автобусга келиб урилган. Теракт учун фойдаланилган машина 10 январда Шонлиурфадан олиб қочилган.
Изоҳ (0)